йўсин
билан улашинг
1. кам қўлл. 1 Ҳолат, тарз.
-
Шакарнинг йўсини ўзгармаган, унча-мунча гап, насиҳат бакор келмаслиги кўриниб турибди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
2. кўм. взф. Ўхшатиш, қиёс маъносини билдиради.
-
Отабекнинг Марғилонга бориб келиши шу йўсинда эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Сўнгра [қизча] ўз ишидан миннатдор йўсинда қора кўзларини атрофга бир жавдиратиб олди-да, тез чиқиб кетди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Шу йўсин қизлар ўзларининг бир ўртоқларини хотинлик дунёсига узатиб, мажлисдан тарқалишдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Зах ерларда, тош, дарахтлар устида ўсадиган илдизсиз майда ўсимлик, мох.
-
Тош устини йўсин қоплабди.
-
Челакни тўлдириб, қаддини ростлади. Қум, сувдан йўсин, йод ҳиди келарди. С. Нуров, Нарвон
ЙЎСИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘SIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўсин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар