йўрғала
билан улашинг
1. Йўрға юриш қилмоқ (от, эшак ҳақида).
-
Абдусамад амакининг орқасига мингашиб олдим. От йўрғалаб кетди. М. Мансуров, Ёмби
-
Тагимдаги қашқа дўнон бир меъёрда йўрғалайди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
2. Умуман, майда ва тез қадам билан юрмоқ.
-
Бухгалтер сўридан тушиб, тўй бўлаётган ҳовли томон йўрғалади. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Шундай йўғон бўлишига қара-май, беданадай йўрғалади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3. кўчма Нарсанинг бирор сатҳ узра тез ҳаракатига нисбатан қўлланади.
-
Қалами йўрғалаган сари, юмалоқ юзи хиёл ёришиб, қийиқ кўзлари пирпирар эди. М. Осим, Сеҳрли сўз
-
[Муниснинг] Оқ бармоқлари клавишлар усти-да йўрғалаб, унинг юрак сўзларини куйга кўчирар эди. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
4. Енгил ҳаракат, майда қадамлар билан ўйинга, рақсга тушмоқ.
-
Ўйинчи йигит четга чиқиши билан киприкларига сурма қўйган бир жувон ўртага чиқиб йўрғалай бошлади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
[Холмат:] Гўзалларнинг гўзали! Энди иккитагина хурсандчилик қиламиз-да. Бир йўрғалаб берасиз-да! Ҳамза, Бой ила хизматчи
ЙЎРҒАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘RG‘ALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўрғала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар