ёпиқ
билан улашинг
1. Ўтиш ёки кириш-чиқиш жойи тўсиб, бекитиб қўйилган; берк.
-
Ёпиқ эшик.
-
Кечаси маълум Марғилон дарвозалари ёпиқ бўладир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Уйларнинг эшиклари, деразалари тақа-тақ ёпиқ. Ойбек, Танланган асарлар
2. Тўсилган; бекитилган.
-
Нури—қуёшда ку-мушдай ялтировчи банорас паранжида; юзи қат-қат шойи рўмоллар билан ёпиқ, хонанинг остонаси ёнида сал эгилиб туради. Ойбек, Танланган асарлар
3. Усти бекитилган, ёпилган.
-
Ёпиқ қозон.
-
Эрталаб соат еттиларда ётоқхона олдига усти ёпиқ юк машинаси келди. С. Сиёев, Ёруғлик
4. Тамом бўлди, тугади.
-
Асқар Бакирович яна бир марта унга [Баширжонга] ва коллективга муваффақият тилаб, мажлисни ёпиқ деб эълон қилди. Н. Аминов, Суварак
-
— Мажлис ёпиқ, — эълон қилди Мадёров. Ш. Тошматов, Эрк қуши
ёпиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Ёпиқ мажлис
Ёпиқ овоз бермоқ
Умуман ёпиладиган мато.
-
Той устига ёпиқ ташламоқ.
-
[Отнинг] Эгарлари нақшли, ёпиқлари духобадан бўларди. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Арк ичида кенг ётоқ, устида кашмирий ёпиқ, иккита шишқин пар ёстиқ. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
ЁПИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOPIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёпиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар