ёт
билан улашинг
1. Танани ерга (каравот, тўшак ва шу кабиларга) бериб чўзилмоқ, узала тушмоқ.
-
Ерга ётмоқ. Ўт устига ётмоқ.
-
Йўлчи қуруқ наматга ётиб, устига кўрпача ёпди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳасанали секин-гина дарича остига ётиб, ҳужра ичига қулоқ солди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
У келганда, Қурбон ота ўрнида ёнбошлаб ётар, Махсум ухлаб қолган эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Кимдир чалқанча ётиб инграрди, ёрдам сўрарди. А. Убайдуллаев, Қонли издан
2. Жойни банд қилмоқ, жойлашмоқ.
-
Китоб стол устида ётибди.
-
Танчанинг устида бойнинг садаф тасбеҳи, кўзойнаги ётар эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Сақланмоқ; турмоқ.
-
Кўйлак сандиқда ётибди.
-
Енгларининг тахидан бу кўйлакнинг нафталин ҳидини сингдириб, алла-қаерда узоқ вақт ётгани билиниб турарди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
4. Тунамоқ, ухламоқ.
-
Бола бешикда ётади.
-
Юринг, опажон, бугун бизникида ётинг [деди Рўзимат]. А. Қаҳҳор
-
Ҳали ётмоққа вақт эрта эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
5. Касал бўлмоқ, тоби қочмоқ.
-
Бемор узоқ ётди.
-
Эшитдингизми, улуғ афандимнинг тоби қочиб қолибди. Боёқиш қаттиқ ётган эмиш. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Волидамиз бедом-дарак кетган икки ўғлининг дард-фироқида куйиб, ётиб қолибдилар. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. Ҳибсда бўлмоқ, қамалмоқ.
-
Ётиб чиқмоқ.
-
Қани у [Йўлчи], севикли ака, қаерда, қайси зиндонда ётади! Ойбек, Танланган асарлар
-
Мирза Муҳиддин томонидан эҳтиёт чораси кўрилганича, бир йилдан ортиқроқ сўроқсиз ётди. А. Қаҳҳор, Сароб
7. сўзлашув тили Тўхтамоқ, тўхтаб қолмоқ, ёпилмоқ.
-
Соат ётди. Трамвай-троллейбуслар ётган.
-
Самовар ётган, бир чол чойнак-пиёла артар, ҳовуз бўйидаги супада кимдир хур-рак отиб ухлар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
8. бекор ётмоқ Равиш ва равишдошлар билан бирикиб, иш-ҳаракат ёки ҳолатнинг доимий, давомий эканлигини билдиради, масалан,, осилиб ётмоқ, ишлаб ётмоқ, қаровсиз ётмоқ.
-
Уч хонали уй бўм-бўш, ҳувуллаб ётарди. А. Убайдуллаев, Қонли издан
-
Бу эълонлар олдида турли касбдаги одамлар уймаланиб ётади. А. Мухтор, Опа-сингиллар
ёт сўзи қатнашган жумлалар:
Ётиб емоқ
-
Ётиб ейишга тоғ ҳам чидамайди. Мақол
Ётиб қолмоқ
-
Карим акасиникида ётиб қолди;
-
Одатда эрта билан ва кечқурун бозори бир оз қизийди-ю, туш пайтида савдо-сотиқ ётиб қолади. М. Осим, Ибн Сино қиссаси;
-
Меҳри касалхонада узоқ ётиб қолди. А. Қаҳҳор, Бош-сиз одам
Ётиб қолгунча, отиб қол!
-
Безори ўз манфаати йўлида ҳамма нарсадан кечадиган йигит бўлгани учун, ётиб қолгунча, отиб қол, қабилида иш кўрмоқчи бўлди. И. Қаландаров, Шохидамас, баргида
Тиқилиб ётибди
-
Ваҳоланки, республикамиздаги барча савдо базаларида этик тиқилиб ётибди. Газетадан
ЁТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар