ёстиқ
билан улашинг
1. Бош остига қўйиб ётиш, ён-бошлаш, суялиш учун ишлатиладиган юмшоқ буюм; болиш.
-
Пар ёстиқ. Духоба ёстиқ.
-
Адолат бошини кўтараман деди-ю, кўкрагини ғижимлаб, бошини қайта ёстиққа қўйди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Чол индамади. У ёстиққа суянганича, анча вақт сукутга кетди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. махс. Бинокорликда: хари, тўсин ёки сарров остига қўйиладиган ғўлача, ёғоч.
ёстиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Бир ёстиққа бош қўймоқ
-
Икки жинс бир ёстиққа бош қўйиш билан ўтмиш ва келажак наслни бир-бирига боғлайдиган ҳалқа вужудга келтиради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Боши ёстиққа тегмоқ
-
Осонми, киши нима бўлишини билмайди, боши ёстиққа тегиши бор. А. Қаҳҳор, Тўйда аза
Бошингга ёстиқ қиласанми?
-
Қиз етилгач, уни эгасига топшириш керак! Бошингга ёстиқ қиласанми уни? И. Раҳим, Чин муҳаббат
Ёстиғини қуритмоқ
-
Андижон зилзиласи минг-минг-лаб одамларнинг ёстиғини қуритди, томини қулатди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Аблаҳ фашистлар не-не йигитларнинг ёстиғини қуритмади. Н. Сафаров, Оловли излар
ЁСТИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOSTIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ЁСТИҚ сўзига берилган маънолар
ёстиқ сўзига янги изоҳ қўшинг
ёстиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар