Izoh.uz сайтида ёруғ сўзининг изоҳи ва маънолари

ёруғ

сф

1. Ёниб, қизиб турган нарсадан тарқалган ёғду, нур.

  1. Шам ёруғи.

  2. Ғуломжон ўчоқдаги ўт ёруғида қомати хирагина кўриниб турган дўстини бориб қучоқлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

  3. Элмурод палаткага кирди. Палатка шам ёруғида эртакларда учрайдиган гўзаллик ва файз кашф этган. Шуҳрат, Шинелли йиллар

2. Нур тушиб турган; равшан, чароғон.

  1. Кўчалар ёруғ. Ойнинг ўн беши қоронғи бўлса, ўн беши ёруғ. Мақол

  2. Уй ёруғ эди. Сергей стол лампасини ўчирмай ухлаб қолганди. П. Қодиров, Уч илдиз

3. кўчма Бахтли, нурли, ёрқин.

  1. Фотима дунёга келиб, ўзи билан шу қадар меҳрибон, хушмуомала гаплашадиган одамлар борлигини, уларнинг бирдан-бир мақсадлари уни озод қилиб, ёруғ йўлга бошлаш эканини англади. П. Турсун, Ўқитувчи

  2. Бу кўз ёшларини ғам ва ҳасрат эмас, аксинча, ўша ёруғ ҳислар туғдирган эди. О. Ёқубов, Ота изидан

ёруғ сўзи қатнашган жумлалар:

Ёруғ дунё

1. Ер юзи, олам, тириклик дунёси.
  1. Ёруғ дунёнинг лаззати — рўзғор билан фарзанд. И. Раҳим, Ихлос

  2. [Ғофир:] Бу ёруғ дунёга нима учун келдик ? Ҳамза, Бой ила хизматчи;

2. Озод, бахтли ҳаёт, рўшнолик.

Ёруғ жаҳон

айн. Ёруғ дунё 1.
  1. Ҳозирча Феруз бу ёруғ жаҳондан, бу тож-у тахтдан кўнгил узишни ўйлагани ҳам йўқ. С. Сиёев, Ёруғлик

Ёруғ кун

Бахтли кун, дақиқа.
  1. Сен ҳам келадиган ёруғ кунлар бор экан, айланай болам! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча

Ёруғ юлдуз

1. Катта, кучли нур сочувчи юлдуз.
  1. Зулфиқор Бадиадан қанча узоқлашиб кетса, у ёруғ юлдуздек шунча ярқираб кўрина бошлади. Мирмуҳсин, Меъмор;

2. Машҳур, танилган киши.
  1. Аввал устод Табибий ёш шоирнинг нуктадонлигини обдан мақтади, истиқболдан башорат қилди, ҳазрати олийларининг муборак саройларига Аваз отлиғ бир ёруғ юлдуз бош уриб келганлигини сўзлади. С. Сиёев, Ёруғлик

Кўзига (ёки унга) ёруғ дунё қоронғи

(бўлди) Кўзига ҳеч нарса кўринмай қолди; кўнгли ғаш, қаттиқ хафа.
  1. Азизбек кўзига ҳозир ёруғ дунё қоронғи, бу қоронғилик ичида бояги ширин хаёллар кўринмай қоладилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Юзи ёруғ

. И

ЁРУҒ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

YORUG‘ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
3139
Сўзнинг тескари ёзилиши
ғурё
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
326

ёруғ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

ёруғ сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, ёруғ сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+