ёрқин
билан улашинг
1. Ёруғ, ёғдули, нурли; тиниқ.
-
Ёрқин кун.
-
Қуёш чиқиб, анҳор ёқасидаги толларни олтинлатган, тоза, ёрқин ҳаво кўзни қамаштиради. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ёрқин кўклам кунларининг бирида Ўтар жамоадан уйига одатдагидан барвақтроқ қайтиб, эртаси кун мактаб очилишини хабар қилди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Аниқ, равшан, яққол.
-
Аҳмад Ҳусайн узоқ сўзлади, деҳқонларнинг ҳаётини ёрқин, чуқур тафсилли ҳикоя қилди. Ойбек, Нур қидириб
-
Ҳамид Олимжоннинг бутун ижодида кишилар образи ёрқин талқин этилган. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Романда шаҳар тасвири ҳам тоғ қишлоқларининг гўзал манзаралари ҳам ёрқин ифодаланган. С. Кароматов, Олтин қум
3. кўчма Бахтиёр, бахтли; нурафшон.
-
Ёрқин ҳаёт.
-
Ҳаёт ҳар қачондан кўра кўркам ва ёрқин эди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Бундан ташқари, у тотув ва соғлом ишчи оиласида ўсиб, кўп ёрқин дамларни бошдан кечирган, шунинг учун ҳам қиёфаси нурга сероб эди. П. Қодиров, Уч илдиз
4. Таъсирчан, эсда қоларли; ўлмас, ўчмас.
-
У [Юсуфжон қизиқ] ўзининг ёрқин ва ўзига хос таланти билан ўткир ҳажв ёрдамида бахтли ҳаёт қуришда ўзбек халқига тўсқинлик қилган кучларни қаҳр-ғазаб билан фош қилди. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Жўрахоннинг қаҳрамонлиги, жасорати, ёрқин хотираси, ишлари қалбларда, ҳаётда абадий қолади. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
5. Ёрқин (эркак ва хотин-қизлар исми).
ЁРҚИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YORQIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёрқин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар