ёрма
билан улашинг
1. Оқлаб туйилган бутун дон, оқланган ғалла маҳсулоти.
-
Буғдой ёрмаси.
-
— Янгамга айтсангиз, буғдой бошоқларидан бир оз синдириб олиб, тўқмоқлаб, ёрғучоқда ёрма тортса бўлмайдими? — деди Сафар. С. Айний, Қуллар
2. Шундай маҳсулотдан тайёрланган овқат.
-
Сурхонбой мусофирларга атаб оқшомда чиқарилган бирор коса ёвғон увра ёки ёрма билан кун ўтказади. И. Раҳим, Тақдир
-
У [Абу Сирож] эрталаб уйидан ним пиёла ёрма атала ичиб чиққан эди. Р. Раҳмон, Меҳр кўзда
ЁРМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YORMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёрма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар