ёв
билан улашинг
1. Уруш, жанг ҳолатидаги қарши томон, душман, ғаним.
-
Ёв қочса, ботир кўпаяр. Мақол
-
Ёвни аяган яра ер, калтагини сара ер. Мақол
-
Бир соат чамаси отишгандан сўнг, ёв бизнинг ўқимизга чидолмай, икки дарвоза орасида уч-тўрт юз ўлик қолдириб, қочишга мажбур бўлди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Қарама-қарши мақсаддаги киши; душман, рақиб.
-
Ёмон йўлдош ёв бўлади, охир иши дов бўлади. Мақол
-
Қимор қизиб, ҳар кимса бир-бирига ёв. Ғайратий
ёв сўзи қатнашган жумлалар:
Ёв ейдими
Ёв чопди
-
Бобоқулнинг еттинчи отаси, қишлоққа ёв чопганда, Оқсой кўпригининг остига бекиниб, жонини асраб қолган экан. С. Анорбоев, Оқсой
Ёв қараш
-
Эшон Дадашевга ёв қараш қилиб, эшикни тарақлатиб чиқиб кетди. И. Раҳим, Тақдир
Ёв қувгандай
-
[Тўғонбек] Худди ёв қувгандай, қаттиқ юрди. Ойбек, Навоий
-
Одамлар, ёв қувгандай, ҳар тарафга тарқалишди. С. Сиёев, Ёруғлик
Тилсиз ёв
-
Тилсиз ёв бизнинг меҳнатларни зое кетказмоқчи. У. Исмоилов, Сайланма
ЁВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YOV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ёв сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар