замин
билан улашинг
1. Ер шари, Ер.
2. Экин экиладиган ер.
-
Бу қишлоқнинг суви тоза, замини унумли, ҳавоси ёқимли, деҳқонларининг қўли баракали экан. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
3. Муайян ҳудуд, юрт; умуман ер.
-
Зотан, янгидан бунёд этилган кўркам чаманзор, боғ-роғлар, яхлит-яхлит пахтазорлар Хоразм заминига жон бағишлайди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Бир томони ғаллазор, бир то-мони токзор ерлардан ўтиб борарканмиз, шу заминда туғилиб, шу ердан фронтга кетган Ж. Усмоновнинг мактуби ёдимга тушди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
4. кўчма Асос, негиз.
-
Хўжалик ноз-неъмат бунёдкорлари айни кунларда мўл ҳосилга пухта замин яратмоқдалар. Газетадан
-
Ҳар бир улуғ ишнинг замини — меҳнат, Меҳнат-ла яралур шоҳ асарлар ҳам. Р. Бобожон
5. кўчма Қулай шарт-шароит, муҳит; имкон.
-
У Бўтабойга ҳозир бундай талаб қўйиб бўлмаслигини, бунинг учун аввал замин тай-ёрлаш кераклигини тушунтирмоқчи бўлган эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
6. кўчма Таянч, бошпана.
-
Охири Абдураҳмон чойхона нишин тавкагир ва бобойи банглар орасидан ўзига замин топди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
замин сўзи қатнашган жумлалар:
Рўйи замин
Замин-у замон
-
Замин-у замон ўзгариб, маърифатга томон бормоқда [деди Исломхўжа]. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Йўллар элтсин манзилга омон! Омон бўлсин замин-у замон. Шуҳрат, Ёшлигимнинг давоми
Она замин
-
Она заминимизнинг инсониятга бебаҳо туҳфаларидан бири — дастурхон кўрки ҳисобланган бодомдир. Газетадан
ЗАМИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZAMIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
замин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар