зиғир
билан улашинг
1. Поясидан тола, уруғидан мой, ёғ олинадиган бир йиллик ўсимлик.
-
Зиғир экмоқ.
-
Раис, колхозига план берилмаган бўлса-да, озроқ зиғир, кунжут эктираётганини, битта эски жувозни ҳам сақлаб қолиб, ишлатаётганлигини айтди. С. Нуров, Нарвон
-
Нилуфар далалар янги камалак, Деҳқон мафтун боқар зиғир гулига. Н. Нарзуллаев, Сайланма
2. Шу ўсимликнинг уруғи, ҳосили.
-
Пакана йигитнинг кийимларидан зиғир ёғининг ҳиди келади, унинг касби жувозкаш. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Кавушсимон шам-донга зиғир ёғи қуйилиб, пахта пилик ёқилган бўлса ҳам, жувозхона ичи қизғиш қоронғи эди. Н. Фозилов, Оқим
зиғир сўзи қатнашган жумлалар:
Зиғир ёғдек кўнгилга (ёки меъдага) тегмоқ
-
[Мулларўзи Мулладўстга:] Ҳозир бу бойваччангиз ҳам меъдага зиғир ёғдек тегиб турибди. Ҳамза, Майсаранинг иши
ЗИҒИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIG‘IR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зиғир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар