зиғирдай
билан улашинг
1. Жуда оз, озгина, жиндек, қитдек.
-
Авазнинг юраги ачишди. Бенаво, бемажол халқига зиғирдек кўмак беролмаслигини ўйлаб, қалби вайрон бўлди. С. Сиёев, Аваз
2. Жуда кичкина, зиғир уруғича.
-
Энди, катта мавзулардаги баҳс-мунозаралардан кейин, бу мушкуллик зиғирдеккина кўринди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Бир-бирини излар шайдо икки жон. Зиғирдек жон, шайдолиги бир жаҳон. Миртемир
-
— Ҳой куёв, сизга бир гап бўлдими, зиғирдек бола зерикишни қаёқдан билсин, — дерди [Гулсум кампир]. Н. Сафаров, Танланган асарлар
ЗИҒИРДАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIG‘IRDAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зиғирдай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар