зиёрат
билан улашинг
1. дин. Муқаддас жойларга, мозор ва қабристонларга бориб сиғиниш.
-
Шунинг учун чинорнинг зиёратига атроф-теваракдан ҳар йили тумонат одам келиб кетади. А. Мухтор, Чинор
2. Ҳурмат ёки расмият юзасидан кекса, табаррук кишилар, ҳурматли зотлар ҳузурига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни муборакбод қилиш.
-
— Отамни зиёрат этгали келиб эдим, — деди Аматжон. С. Сиёев, Ёруғлик
-
— Мирзо Анвар инимга худо мартаба ато қилган эмиш деб эшитдим, — деди Сафар бўзчи, — пиримни зиёрат қилай, деб келяпман. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
зиёрат сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳам зиёрат, ҳам тижорат
-
Эшон сўзини тамом қилгач, мулла Муҳаммад Салим унга: — Демак, сизнинг сафарингиз ҳам зиёрат, ҳам тижорат экан-да деди. С. Айний, Дохунда
ЗИЁРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZIYORAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зиёрат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар