золим
билан улашинг
1. Зулм қилувчи, зулмкор, жабр қилувчи.
-
Илоннинг заҳри ёмон. Золимнинг қаҳри ёмон. Мақол
-
Фақат хотинларгина золим подшони қарғаб чинқиришар, йиғлашар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Акрам ҳожи саволида давом этди: — Ҳокимингиз жуда золим эмиш, бу тўғри сўзми? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Мамлакат пароканда, золим тождорлар қон устига қон тўкурлар [деди Мавлоно Фазлиддин]. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Раҳм-шафқатни билмайдиган, бераҳм.
-
Золим эр.
-
Бориб айтинг ўшал золим йигитга, Унинг ишқи бу бағримга туташди. Ҳ. Ғулом, Машъал
3. Бераҳмликни, шафқатсизликни ифодаловчи.
-
Гулсумбиби индамади, ёлғиз золим кўзлари билан ўқрайди-да, айвоннинг бир чеккасида, касал каби, чўзилиб ётди. Ойбек, Танланган асарлар
4. Жабр-зулм билан тўлиб-тошган, қаҳрли.
-
У [Йўлчи] ўз синглисини Гулнордан айириб, уни золим танҳолик қучоғига отишни истамаганидан, яна бир неча вақт Унсинни бу ерда қолдиришга мойил эди. Ойбек, Танланган асарлар
ЗОЛИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZOLIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
золим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар