англа
билан улашинг
1. Гап, фикр-мулоҳаза ва шу кабиларнинг мазмунини билиб олмоқ; тушунмоқ.
-
Гапингизни-ку англадим Шарқ юлдузи
-
Бу сўзларни англамайин мерганлар, Иккови ҳам бўлиб кетди гуноҳкор. Маликайи айёр
2. Идрок этмоқ, фаҳмламоқ.
-
Эшқобил тоғасининг раис олдида гирдикапалак бўлиш сабабларини бир қадар англагандай бўлди. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Бобош бирдан англа- дики, мана шу махлуқдан қутулиш учун, танимай ўтиб кетармикан, деб Бобошга ёпишган. А. Мухтор, Бўронларда бордек ҳаловат
-
ҳаётга қарашим чуқурлашди, адабиётни янгича англай бошладим. Газетадан
англа сўзи қатнашган жумлалар:
Ўзликни англамоқ
-
Биз мустақиллик туфайли ўзлигимизни англаганимиз сари Имом ал-Бухорийнинг муборак сиймосини янада яққолроқ тасаввур этамиз. Газетадан
-
Бошқача айтганда, тарихга мурожаат этиш ўз-ўзини англаш демакдир. Газетадан
-
Ўзни англаш эса, юртбошимиз йўл кўрсатганларидек, она-Ватандаги табаррук жойларни, улуғларнинг қадамжоларини зиёрат этишдан бошланади. Газетадан
АНГЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ANGLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
англа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар