авлиё
билан улашинг
1. дин. Валилар, эътиқодли, диндор кишилар; азиз, муқаддас, оллоҳга яқин кишилар; руҳонийлар.
-
Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг Бухорода авлиё сифатида шуҳрат топишида бир воқеа сабаб бўлган экан. Газетадан
2. сўзлашув тили Каромат, башорат қила оладиган, мўъжизалар кўрсата оладиган одам.
-
Мен шундай авлиёманки, агар тош ёки дарахтни чақирсам, олдимга дарров келади. Латифалар
-
Тантибойвачча олазарак бўлиб, елкасини қисди ва ерга қараб деди: — Биз авлиёмизми? Қаерда эканини айтиш жуда мушкул. Ойбек, Танланган асарлар
3. сўзлашув тили Кест. Улуғ, зўр фаҳмланувчи одам ёки нарса.
-
Нима, звено бўлиб, авлиё бўптими? Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Хотин киши эса ожиза, авлиёси ҳам ҳасаддан холи эмас. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
4. сўзлашув тили Ҳеч нарса билан иши йўқ, дарвешсифат, дарвешнамо одам.
-
Юрагингда Ўринбой отанинг ўгити бор-да. Даданг пок одам. Қишлоқнинг авлиёси у. Ишонаман. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ғор оғзида, баланд ясси тош устида, Яланғоч авлиё — ориқ бир кекса одам гулхан ёқиб ўтирарди. Мирмуҳсин, Меъмор
АВЛИЁ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AVLIYO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
авлиё сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар