авлод
билан улашинг
1. Ота-бободан қолган насл (аждодга нисбатан).
-
Виз эски қулларнинг авлодимиз ота-боболаримиз озод бўлган чоғларда ўзлари учун қурган чайладек уйларда тирикчилик қиламиз. С. Айний, Қуллар
-
Аждодлар бўлмагай авлодсиз, Авлодлар зийнати аждодлар. Б. Бойқобилов
2. Ота-бобо ва унинг насли; сулола; зот.
-
Темур авлоди.
-
Бобур авлоди.
-
Девонбегилар авлодига мансуб бўлган Шерназарбой Исломхўжани ич-ичидан ёмон кўрар, азалдан адовати бор эди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Фисқ-фужур уяси бўлган бу оила ҳаммани қораласа ҳам, ўз авлоди бўлган ана шу катта бойга асло тил тегизмас эди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Замоннинг маълум қисмига мансуб одамлар; бўғин.
-
Кекса авлод. Ўрта авлод. Ёш авлод. Келгуси авлод.
-
Ўйлайманки, мана шундай обод ва озод юртни кўрганда, нафақат катта ёшдаги кишилар, балки ёш авлод ҳам янги куч-қувват олади, ғурурланади. Газетадан
4. кўчма Замонавий электрон-ҳисоблаш машиналарининг ва бошқалар техник жиҳозларнинг янгиланган, такомиллашган туркуми.
-
Бу аппарат компьютерларнинг тўртинчи авлодига мансуб.
АВЛОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
AVLOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
авлод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар