банди
билан улашинг
1. Асир тушган одам, тутқун, асир.
-
Банди бўлмоқ.
-
Сарбозлар ўн чоғли кишини банди қилиб, Хивага ҳайдаб кетдилар. С. Сиёев, Аваз
-
Холхўжа бандиларнинг қўлини ечишни буюриб, кўрпачадан жой кўрсатди. С. Аҳмад, Ҳукм
2. Зиндонга ташланган, қамоққа олинган одам.
-
Тўрт бандини зиндондан олиб келдилар. С. Айний, Эсдаликлар
-
Жўра шу Бекнинг сассиқ қамоқхонасида бир ярим ой банди бўлиб ётганида, ўша Назар жаллод ҳар куни икки маҳал Жўрани қамчилатар эди. Ҳ. Шамс, Душман
3. кўчма Бирор нарсага, ҳолатга берилиб кетган, бирор кимса ёки нарсага боғланиб қолган; мафтун.
-
У хаёлларига банди бўлиб, дам ғазабланиб, дам ўзига-ўзи тасалли бериб борарди. Ёшлик
-
Кўзи ўтган-кетганларда, хаёли эса турли ўйлар тўфонига банди бўлган. Ёшлик
-
Одам борки, киндик қони томган ерга банди у. Ёшлик
-
У ҳануз бу қадар бекорчиликка банди бўлмаган эди. Т. Малик, Қалдирғоч
4. кўчма Кишанланган, занжирбанд.
-
Болам Аваз, эшит менинг ҳасратим, қўл-оёғим банди, кимга айтайин дардим. Маликайи айёр
БАНДИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BANDI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
банди сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар