банда
билан улашинг
1. дин. Оллоҳ яратган, тақдири унинг қўлида бўлган киши; Оллоҳнинг қули.
-
Худонинг бандаси.
-
Тангри ўз бандалари орасида ғайратлисини ёқтиради. Ҳадис
-
Тангрининг биродар бандалари бўлинглар, ўрталарингда ҳасад, адоват, аразлаш бўлмасин. Ҳадис
-
Бандаси Оллоҳнинг иродасидан чиқа олмайди. С. Аҳмад, Уфқ
2. сўзлашув тили Умуман одам, киши.
-
Яхшиликка ўрганган бир банда осонлик билан ўз яхшилигини қўймайдир. А. Қодирий, Кичик асарлар
-
Ҳеч вақт ҳукмдорлар ҳузурига бош эгиб борган банда эмасмен. М. Осим, Карвон йўлларида
-
Агар банда сидқидил билан худодан сўраса, томчи ўрнига дарё бағишлайди. Ойбек, Нур қидириб
3. Кимгадир, бирор кишига қарам киши; фуқаро.
4. кўчма Бирор нарсага бутун вужуди билан берилган кимса.
-
Нафс бандаси. Пул бандалари. Жиғилдон бандаси. Ғилоф бандаси.
-
— Нафс бандаси Биров ишдан келса, сиз ошдан келасиз, — деди Мели полвон жаҳли чиқиб. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Фабрикага ин қурган бир ҳовуч пул бандалари ана шу шиор остида ишлаганлар. Газетадан
-
Лекин бир кун эмас, бир кун жиғилдон бандаси Абдуллаев билан чўталчи Мўминовларнинг чув тушиши турган гап. Муштум
-
— Сизнинг назарингизда, ҳамма хотинлар латта-путта бандалари, шундайми, — деди Кумуш Камолиддинга. Т. Жалолов, Олтин қафас
-
Озодлик маъноси бу эмас, ёлғон! Доллар бандасининг сохта сўзидир. Р. Бобожон, Шеърлар
5. кўчма Ошиқ, мафтун, шайдо бўлган киши ҳақида.
-
Қизнинг чўлпон кўзи юракларга ўт ёқаркан, қора қўнғир сочи тақимига уриб турганини кўрган ҳар бир йигит унга банда бўлар экан. Н. Сафаров, Катта карвон йўлида
-
Уч йил бўлди, мунтазирман ўзингга, Жоним банда ярқиллаган кўзингга. Пўлкан, Ҳасан батрак
банда сўзи қатнашган жумлалар:
Бандангиз ёки бандалари
-
— Амирим, — деди мўйсафид соқолини тутамлаб, — бу хокисор бандангизнинг бир қошиқ қонидан кечинг. Ўзбекистон қўриқлари
-
Доно тадбирни ўртага солдингиз, пирим. Бандангизнинг фикрича, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзони қонуний подшоҳ атаб, муборак номларини хутбага қўшиб ўқитмоқ керак! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Хом сут эмган банда
1. Опера ва симфоник оркестрга қўшимча чолғу ансамбли сифатида киритилувчи пуфлама мис созлар оркестри.
-
Банда ижро вақтида саҳна орқасига жойлашади. ЎзМE
2. Босқинчилик, ўғрилик, зўравонлик, қотиллик билан шуғулланувчи қуролланган тўда.
-
Гитлер бандалари бостириб кирганларида, Нарзи мактабда ўқир эди. Н. Сафаров, Оловли излар
БАНДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BANDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
банда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар