бандалик
билан улашинг
1. дин. Банданинг оллоҳ олдидаги қарзи; қисмати; ўлим, қазо қилиш..
2. Шахснинг бирор муносабат билан қарамлик, тобелик ҳолати.
-
Асарнинг охирида қотилни полиция қамоққа олади ва бир муаллим чиқиб, чор ҳукуматига қуллуқ ва бандалик мадҳиясини ўқийди. Ҳамза
бандалик сўзи қатнашган жумлалар:
Бандалик қилмоқ, бандаликни бажо келтирмоқ ёки топширмоқ
-
Баҳромбекни зўрға ташқарига олиб чиқди, фотиҳа қилиб, бандаликни бажо келтирган мусофирнинг юзига оқ дока ёпди. Ёшлик
-
Доно момо бандалик қилди. Жанозага бордим. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Содиқ чўпон бандаликни топширди. Ёшлик
Бандалик ёки бандалик-да
-
— Бандалик, ўғлим, отангдан ажралдик, — деб бағрига босди. Ёшлик
-
— Бандалик экан, ая! — нотаниш йигит маъюсланиб гапирди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Машинага яқинлашаётганда, шофёр йигит туриб келиб, тирсакларидан ушлади: — Бандалик, Раҳимжон ака! Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
БАНДАЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BANDALIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бандалик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар