бақамти
билан улашинг
1. равиш Бир-бирига юзланган ҳолатда, бир-бирига қараган ҳолда; бир-бирига яқин, юзма-юз, рўбарў.
-
Камол Жалолов монтажчи билан бақамти, дўстона суҳбатлашди. Газетадан
-
— Мана энди бақамти гаплашайлик,— деди Жаҳонгиров. И. Раҳим, Зангори кема капитани
-
Энди мен Ҳусан ака билан бақамти ўтириб гаплашишни истардим. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
2. Бақамти қилмоқ Юзма-юз қилмоқ, юзлаштирмоқ, учраштирмоқ.
-
Ораларидан гап қочиб, ўрталаридан қора мушук ўтган пайтларда Раҳимов кўпинча икковини бақамти қилиб, аҳил бўлинглар, деб насиҳат қиларди. С. Аҳмад, Жимжитлик
бақамти сўзи қатнашган жумлалар:
Бақамти келмоқ
-
Офтоб ўчаётган маҳал икки одам бир-бирига бақамти келиб, чурқ этмай турарди. С. Аҳмад, Жимжитлик
БАҚАМТИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAQAMTI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бақамти сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар