барқут
билан улашинг
1. с.т. Айн. бархит.
-
Шундан сўнг дарвешни гилам, барқут болишлар ташланган меҳмонхонага олиб кирдилар. У. Исмоилов, Сайланма
-
Мўттихон кўз югуртирди. Ҳақиқатдан ҳам кўчада жуда кўп учрайдиган, этакдай чиммат тутиб, барқут паранжи ёпинган аёллар бунда йўқ эди. С. Зуннунова, Гулхан
2. кўчма Барқутсимон; юмшоқ, майин.
-
Барқут осмон. Барқут уфқ. Барқут чеҳра. Барқут япроқ.
-
Ёдимда, эрталаб турли товланган Шудрингли гулларнинг барқут чеҳраси. Уйғун.
-
Ҳавасларга тўлиб, мен қарайман Барқут водийларга сузилиб. Уйғун
-
Фақат узоқлардан, ёқут уфқдан. Не ёқут, қип-қизил барқут уфқдан Мўралаб оҳиста қочарди қуёш. Ғайратий
БАРҚУТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARQUT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
барқут сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар