барқарор
билан улашинг
1. Қарор топган, қатъий, узил-кесил ўрнашган; устувор.
-
Истиқлолимиз барқарор бўлсин.
-
Бахтинг барқарор бўлсин. Т. Тўла.
-
Муродхон элга, меҳнаткаш халққа бўлган бу ғамхўрликда изчил ва барқарор туради. Муродхон
2. Ҳеч қандай ўзгариш таъсир этмайдиган, доим бирдек турадиган; ўзгармас.
-
Барқарор валюта. Ҳосилнинг барқарор бўлиши учун курашайлик.
-
Халқим, сенсан элларга Тўкин дастурхон тузган, Неъматинг ўзингга ҳам Барқарор бўлсин, дейман. А. Орипов
3. Бир ерда ўрнашиб қолган; муқим.
-
Муҳаррир икки йилдан бери шу вазифада барқарор эканига хурсанд. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Баҳор юзларингда барқарор. Гулдаста
барқарор сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгил барқарор бўлди
-
Муборак бошларига ҳумоюн қуши қўнди, кўнгиллари барқарор бўлди. Ойбек, Навоий
БАРҚАРОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARQAROR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
барқарор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар