барра
билан улашинг
1. Янги туғилган қўзичоқ.
-
Барра гўшти.
-
Бир барра қўзи бор эди, ота ҳозир шуни саранжом қилиб кирди. Н. Фозилов, Қиссалар
2. Янги туғилган қўзининг гўшти.
-
Барра кабоб.
-
— Қани, баррадан олинг, ўғлим, — деди у илик узатиб. А. Мираҳмедов, Қўйлар қўзилади
3. Қўзичоқнинг жингалак жунли териси; қоракўл.
-
Барра пўстин. Барра ёқа.
-
Усубалининг сербар телпак остидаги калласи барра пўстин ичига кириб кетди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мунавварнинг ўрнига ёқасига кўк барра тутилган қишлик пальтодаги жувон жавоб берди. С. Анорбоев, Меҳр
4. кўчма Янги униб, ўсиб чиққан, ёш, майин; диркиллама.
-
Барра ўтлар. Барра пиёз. Барра беда. Барра барг. Барра бодринг.
-
Гуллай бер, шафтолим, қантак ўригим, кўкариб ўса бер, барра ўт, майсам. С. Акбарий, Меҳригиё
-
Сув бўйида ям-яшил барра кўкатлар. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Сўнгра ҳовлида кўкариб турган барра пиёздан ҳам бир боғ юлиб чиқди-ю, уйга кириб кетди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Акбарали барра мўйловини икки ёнга устма-уст силади. Р. Раҳмонов, Довруғ
БАРРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BARRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
барра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар