бебаҳра
билан улашинг
1. Баҳра (фойда, лаззат) олиш ҳуқуқидан ёки имкониятидан маҳрум бўлган; баҳрасиз.
-
Хуллас, у болалигида отасиз қолиб, ота меҳридан бебаҳра ўсган эди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Бошқа йигитлар қатори, Набижон ҳам Нафисани севиш бахтидан бебаҳра қолмади. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
2. Фойда бермайдиган, фойдаси йўқ, фойдасиз.
-
Бевафо дўстдан таёқ яхши, бебаҳра гулдан япроқ яхши. Мақол
-
Бебаҳра гиёҳдан яхшидир япроқ, Муҳаббатсиз гулдан ортиқ-дир тупроқ. Муродхон
БЕБАҲРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEBAHRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан БЕБАҲРА сўзига берилган маънолар
бебаҳра сўзига янги изоҳ қўшинг
бебаҳра сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing