бебош
билан улашинг
1. Боши (калласи) йўқ; боши кесилган, бошсиз.
-
Бир севгини айларканман фош, Истамасман, севгингиз асло Ҳайкал каби бўлишин бебош. Сайёр
2. кўчма Ақлсиз, нодон.
-
Мен бебош қулингизни маъзур тутинг. Шарқ юлдузи
-
Дадажон, бебош ўғлингизни кечиринг, начора, дунёга сизларни ғам-ғуссага ботиргани келган эканман. К. Яшин, Ҳамза
3. кўчма Тўғри маслаҳатга юрмайдиган; ҳеч кимга қулоқ солмайдиган; гапга кирмайдиган; қулоқсиз; тарбиясиз.
-
Неча кундан бери акангни кириб кўр, дейман, бу бебош уяламан, деб ҳеч кирмайди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Азизхон бебош, ерга урса кўкка сапчийдиган, қилиш-қилмишидан элга нафи тегмайдиган бебошвоқ йигит. У. Норматов, Талант тарбияси
-
ёшлигим ҳам бебош ўтган. Ахир, бебош йигитга ким ҳам кўнгил қўярди, — деди Усмон. А. Эшонов, Бир оғиз сўз
4. кўчма Тарбия-интизомга бўйсунмай қуйган; итоатсиз, ўзбошимча.
-
Подшоҳларини бекор қилган Россия халқи жуда бебош бўлиб кетган, ҳозир ҳукумат бошида ўтирганларга ҳеч ким итоат қилмайди. С. Айний, Қуллар
-
Ғузор фуқароларига маълум бўлсинким, тоғ-у тошларда қочиб юрган бебошлар келиб, Бек жанобларининг оёқларига йиқилсалар, афв этурлар. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Ҳозирча исён туғини кўтариб келган бу бебошларнинг гапига кўнишдан бошқа илож йўқ. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
5. кўчма Ёмон йўлга кирган, ахлоқи бузилган.
-
Отаси, қандайин нозанин жувон тўғри келса ҳам, кўз қирини ташламасди. Бу бебош бўлиб кетди, тиядиган кишиси бўлмади. Ойдин, Ҳикоялар
-
Шундай бебош бўлиб кетди қизгинанг, Ота-эна фарзандини тиймайми? Гулнорпари
6. кўчма Тийиб, тўхтатиб, қайтариб бўлмайдиган; жиловсиз.
-
Бебош шамол. Бебош дарё. Бебош тўлқинлар.
-
Амударё дали — телба дарё, бебош дарё дейишади. Раҳим Бекниёз
-
Бебош изғирин бу кенг даштда елиб-югуради. Ҳ. Шамс, Душман
-
—Сесканиб уйғониб кетдим. Ўрнимдан туриб ўтирдим, бебош хаёл мени олиб қочди, — деди Нафиса. Ғайратий, Узоқдаги ёр
БЕБОШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEBOSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бебош сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар