бебилиска
билан улашинг
1. сўзлашув тили Осонлик билан, меҳнат-машаққатсиз топилган; текин ва ҳисобсиз.
-
Бебилиска даромад.
-
Отасининг паноҳида бебилиска пул билан ҳаёт кечирган Шокир ичи қора бир одам эди. Ҳ. Нўмон, Фасллар. Насимжон
-
Бебилиска пул топишга одатланиб, хизматини тарк этади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Бебилиска пул топишга ўрганиб қолган Исмоилов кўп вақт дами ичида юрди. Газетадан
2. Пала-партиш, бетартиб; режасиз.
-
Шундай фактлар ҳам борки суғориладиган ерлардан бебилиска фойдаланилмоқда. Газетадан
-
Баъзан металл нақадар бебилиска сарфлаб юборилаётганини айтмайсизми! Ш. Рашидов
-
Душман пулемёти бебилиска ниқобланганидан, артиллериямиз овозини ўчиришдан ожиз эди. Н. Сафаров, Оловли излар
БЕБИЛИСКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEBILISKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бебилиска сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар