бебошвоқ
билан улашинг
1. Бўшатиб, ечиб юборилган, бошвоқсиз.
-
Бебошвоқ мол.
-
Сигир жониворни йил-ўн икки ой бебошвоқ қўйдингми — тамом, ундан қўлингни ювиб, қўлтиғингга уравер. Ў. Умарбеков, Юрак сўзлари
-
Бизнинг даргоҳга яқин жойда икки яшар чамали бир ола танача бебошвоқ ўтлаб юрар эди. Ғ. Ғулом, Шум бола
2. кўчма айн. Бебош 3, 4, 5, 6.
-
Бетончиларимиз орасида бир-иккита бебошвоқ болалар бор, улар кўпинча одамларни ишдан қўйиб, сандироқлаб юради. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
-
Азизхон элга нафи тегмайдиган бебошвоқ йигит. У. Норматов, Талант тарбияси
-
Чақмоқдай бебошвоқ, тошқиндай бераҳм, Лекин кўзларингда бир олам ҳаё. Миртемир
БЕБОШВОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEBOSHVOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бебошвоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар