беором
билан улашинг
1. Ҳаловат, ором билмайдиган; бетинч, безовта.
-
Беором тун.
-
Туни билан йиғлоқ набирасини овутиб, беором бўлган она, яна ҳаммадан эрта турди. Газетадан
-
Гулноз айниқса бу оқшом беором. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Яна бир одам бор, азиздан-азиз, Юраги бедор-у беором тепган. Ҳовлининг бир парча кунгай ерида Келар деб, мен учун ўсмалар эккан. Ёшлик
2. равиш Тинимсиз, бетўхтов.
-
Чайқалади денгиз беором. Ғайратий
-
Тун бўйи беором тўқиганим ул — Тивит рўмол эмас, кечир, онажон. Г. Жўраева, Иқбол
БЕОРОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEOROM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
беором сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар