бепарда
билан улашинг
1. Парда тутилмаган, пардасиз; ниқобсиз, очиқ.
-
Бепарда ойна.
-
Сендай қизлар ҳозир кўча-кўйларда Ёр танлайди юриб очиқ, бепарда. Ҳ. Олимжон
2. кўчма салб. Очиқдан-очиқ, қўпол равишда айтилган, беҳаёларча, пардасиз.
-
Бепарда гап.
-
Доимо бепарда сўз халқ ичра айтур беибо, Бўлмагай деб қўрқаман ногоҳ сангсор авлиё. Муқимий
-
Эломоновга ҳали ҳеч бир аёл бундай бепарда гапирмаган эди, ғалати бўлиб кетди, жаҳлланди. М. М. Дўст, Галатепа қиссалари
3. мусиқа Парда боғланмаган ёки пардасиз (чолғу асбоби ҳақида).
БЕПАРДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEPARDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бепарда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар