беписанд
билан улашинг
1. Диққат-эътибор қилмайдиган; менсимайдиган; лоқайдлик билан муносабатда бўладиган.
-
Энди ҳаммаси мен билан шундай беписанд гаплашади, деб хаёл қилди Эломонов. М. М. Дўст, Галатепа қиссалари
-
Қундуз йигитнинг беписанд муносабатига энсаси қотар эди. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги
-
Аёл эрига беписанд, таҳқиромуз қаради. Н. Аминов, Суварак
2. кўчма Ҳеч нарса таъсир эта олмайдиган, парво қилмайдиган, мустаҳкам.
-
Мен қояман энди беписанд, Кор қилмагай тож отинг ҳарчанд! А. Шер, Қадимги куй
БЕПИСАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BEPISAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
беписанд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар