бетайин
билан улашинг
1. Бор-йўқлиги, юз бериши ёки бермаслиги аниқ бўлмаган, номаълум, тайинсиз.
-
Ғуломжон ҳушига келди. Уни энди бетайин бир қўрқув ҳушига келтирган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Йигитманки, таваккални қиламан, Бетайин юртларга кетиб бораман. Муродхон
-
Кўзи-бой чолнинг касби бетайин. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
2. Бир зайлда, бир гапда турмайдиган; тутуриғи, бурди йўқ, беқарор.
-
Бетайин одам,
-
Қўрқоқ, бетайин, иродасиз, маслаксиз, ношуд одам бошига оғир бир мушкул тушганда сотқинлик қиларкан-да! С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Болалар одамгарчилиги йўқ, бетайин кимса экан, дейишмасмикан? С. Сиёев, Ёруғлик
3. Таги пуч, асоссиз, беҳуда; мужмал; мақсадсиз.
-
Бетайин гап. Бетайин жавоб.
-
Кампир, йиғлаб, бунда савол қилаеан, Бетайин гапирсанг, тайин ўласан. Гулшанбоғ
-
Гаранг қилди бу бетайин юришлар, Соқибулбул, ўйлаб, бергин маслаҳат. Маликайи айёр
БЕТАЙИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BETAYIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бетайин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing