бирдай
билан улашинг
1. ёки Бирдек
2. сифатдош Ҳар жиҳатдан тенг, айнан бир хил.
-
Менга ҳамма бирдай. Ҳаммага бирдай қарамоқ. Ой билан кундай бўл, Ҳаммага бирдай бўл. Мақол
-
Сатта бирдай ботирлар, йўл юрди тун ҳам кундуз. Юсуф ва Аҳмад
-
Баринг бирдай хизмат қилгин, канизлар. Маликайи айёр
3. Бир текисда, бир ўлчовда, бир маромда, текис.
-
Ҳамма кўчатлар бирдай ўсмоқда. От бирдай йўртиб бормоқда.
-
Йиллар бирин-кетин шундай ўтаверади, турмушимиз бирдай ширин М. Жўра, Изтироб
-
Қийғир қушлар бирдай учар қиёда, лочин қушлар баҳра олар уёда. Нурали
4. Вақт жиҳатдан узлуксиз; ҳамиша, ҳамма вақт, доимо.
-
Бирдай вақтим йўқ, дейди.
-
Гул ҳамиша чаман бўлиб турмаганидай, инсон ҳам ҳаётининг ҳамма дамларида бирдай бахтиёр бўлиши қийин. С. Кароматов, Бир томчи қон
5. Бир хил ҳолатда, бир зайлда, ўзгаришсиз.
-
Беморнинг аҳволи бирдай. Отинойи бирдай такрорлайди: — Чаққон-чаққон, тез-тез бўла қол! П. Турсун, Ўқитувчи
БИРДАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIRDAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бирдай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар