бирик
билан улашинг
1. Қўшилиб, бир бутунлик ҳосил қилмоқ, бирга қўшилмоқ.
-
Бел билан билак бирикса, иш битар. Мақол
-
Жувозхона ичидан тезак, шиптир, мой ва кунжара ҳидларидан бириккан аллақандай қўланса ҳид Йўлчининг димоғига дарров урди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Бир-бирига уланмоқ, туташмоқ.
-
Деталларнинг бириккан жойлари.
-
Космик аппаратларнинг бир-бирини қидириб топиши, яқинлашиши, бирикиши ва туташиши борт автоматикаси ёрдамида бажарилди. Газетадан
3. Бир маслак, мақсад йўлида бирлашмоқ, уюшмоқ; бир жон, бир тан бўлмоқ.
-
Бириккан енгар. Мақол
-
Бириккан куч — куч, Бирикмаган куч — пуч. Мақол
-
Кўпчилик бирикса, тоғни қулатар. Мақол
4. ким. Бирикиш реакциясига киришмоқ.
-
Водород билан кислород бирикиб, сув ҳосил қилади.
-
Чақмоқ пайтида ҳаво таркибида азот билан кислород бирикиб, нитрат ҳосил қилади. Фан ва турмуш
БИРИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIRIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бирик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БИРИК сўзига берилган маънолар
бирик сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар