бирдан
билан улашинг
1. Кутилмаган, хаёлга келмаган вақтда; тўсатдан, қўққисдан.
-
Бармоқ сараклатиб, сўзга оғиз жуфтлаши билан, бирдан йўтали тутди. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
-
Мамлакат Санжарга қараб туриб, бирдан меҳри товланиб кетди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил
-
Бу унинг қалбида бирдан уйғониб кетган оталик туйғуси эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Айни бир вақтда, баравар.
-
Иккиси [Офтоб ойим ва Кумуш] ҳам сачраб, Қутидорга қарадилар-да, бирдан сўрадилар: — Нима, қандай сир? А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ҳали машинанинг қораси кўздан ўчмасдан, бирдан икки самолёт пастланди. Ойбек, Қуёш қораймас
3. Бир йўла, бирваракайига.
-
— Ҳа, ҳаммасини бирдан олма, — секин гапирди Эш-вой, — бир бўлагини ол. Ойбек, Танланган асарлар
-
У [Бобур] чорбоғ четидаги ялангликдан бўз отни чоптириб чиқди-ю, бирдан жиловини қўйиб юборди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
4. Дарров, тезда.
-
Фозилжоннинг юзидаги илжайиш бирдан ғазабга айланди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Бирдан ош ва ошни қатиқлаш баҳси ҳамманинг эсидан чиқди. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
-
Кўзлари бирдан жиққа ёшга тўлди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
БИРДАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIRDAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бирдан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар