бирга
билан улашинг
1. Бир бўлиб, қўшилиб, биргаликда, ҳамкорликда.
-
Бирга ишламоқ. Бирга ўқимоқ. Бирга ўсган ўртоқлар.
-
Нишонбой бирга ишлайдиган йигитлар билан чорпояда ўтирарди. Т. Ашуров, Оқ от
-
У билан бирга кечган ширин дамларни, дилрабо суҳбатларни эслайди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Қани, ўзинглар ҳам ўтиринглар, бирга ичамиз. С. Зуннунова, Олов
-
Келажак бахт йўлимни сиз билан бирга босмоқни орзу қиламан. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Меъмор барвақт туриб, уч шогирди билан бирга ташқари ҳовлида нонушта қилди. Мирмуҳсин, Меъмор
2. Бир вақтда, баравар.
-
Ўғлим эрталаб мен билан бирга туради. иш
-
Содиқжон Юлдузхон билан ёшликда бирга ўсган, бир мактабда ўқиган. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
3. Билан кўмакчисидан кейин келиб, қаторида, бир қаторда; шунингдек маъноларини англатади.
-
Бизнинг вазифамиз ишни халқ тажрибаси билан бойитиш ва шу билан бирга халқ тажрибасини илмнинг элагидан ўтказишдир. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Янги мактаблар очиб диний дарслар билан бирга жуғрофия, тарих, ҳисоб каби илмларни ҳам таълим берайлик. Ойбек, Танланган асарлар
-
Менда бир таклиф бор: бугун Канизакни янги уй билан бирга янги ном билан ҳам мукофотласак — отини Ҳанифа қўйсак. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Кимса ёки нарса билан бирликда; унинг ёнида, бағрида.
-
Масалаларни бирга муҳокама қилмоқ. Хат билан совғани бирга юбормоқ.
-
Домла болалардан иккитасини бирга олиб юра бошлади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Эри, бахти, ҳусни, шўхлиги яна у билан бирга. С. Аҳмад, Уфқ
-
Эри? Эри борми? — Бор. Шу ерда. Беш ойдан бери бирга! А. Қаҳҳор, Асарлар
бирга сўзи қатнашган жумлалар:
Тўйда бирга бўлинг
-
[Ёрмат] Баъзи бир “таъби тортган“ одамларга тўйда бирга бўлинг деб қўяди. Ойбек, Танланган асарлар
БИРГА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BIRGA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бирга сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар