бисмиллоҳ
билан улашинг
1. Қуръон сураларининг ва умуман эски китоб, ҳужжат, хат ва шу кабиларнинг “Аллоҳнинг номи билан“ маъносидаги бошланиш ибораси (бисмиллоҳи раҳмонир раҳийм) таркибидаги сўз.
-
[Асад қори:] Бошидан ўқиётибман, тақсир. — Қози Асад қорига жаҳл билан ўқрайди: — Бисмиллоси қани? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Уни шай-тон, ҳа-ҳа, заводдаги мастеровойлар билан бисмиллоси йўқ китоблар айнитди! К. Яшин, Ҳамза
-
Бисмилло, деб Авазхон Шивирлади Ғиротга. Нурали
2. сўзлашув тили Бирор ишга киришишда, хусусан овқат ейишни бошлашда айтиладиган сўз.
-
Мирзакаримбойнинг хотини, ҳарсиллаб-гурсуллаб, нарвончанинг ҳар поғонасига қадам қўйганда, бисмиллони такрорлаб, аравага ўтирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Огзидаги носини тупуриб, бисмилло деганича, шимининг почасини шимариб, кетмон билан ўрага тушди. С. Аҳмад, Сайланма
3. кўчма с.т. Бирор ишнинг аввали, бошланиши, муқаддимаси, дебочаси.
-
[Мирзараим Мастурага:] Пул ҳали сомон, бўлиб қолади. Бу ҳали бисмиллоси-да. Ҳамза, Яллачилар иши
-
Бу гал зиёфатнинг бисмиллоси сарёғ паловдан бошланяпти. Шарқ юлдузи
-
Уни [шеъримни] ранжитмаслик учун ушбу китобимнинг бисмиллосини ҳам шеър билан бошладим. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
бисмиллоҳ сўзи қатнашган жумлалар:
Олишда — бисмилло(ҳ), беришда — астағфурулло
БИСМИЛЛОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BISMILLOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бисмиллоҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар