бисот
билан улашинг
1. Шахснинг, кўпинча хотинларнинг ўзига тегишли бўлган, тўплаб қўйган моли, мол-дунёси.
-
Мастонбиби сандиқдан бисотидаги мовут мурсагини олиб кийди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Оналар Кумушнинг бу ҳайқириғини уялганга йўйдилар-да, уйга кириб, бисот ковлашга, тўй ҳозирлигини кўришга машғул бўлдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тайёрланар Баҳри сафарга, Сандиғини очиб, бисотин Тита бошлар барин бирма-бир. Ҳ. Олимжон
2. Кишига, оила хўжалигига қарашли мол-дунё, бойлик.
-
Ўтган замонда бир фақир эр-у хотин бор экан. Уларнинг бисотида фақатгина битта эчкиси бор экан. Эртаклар
-
Ҳосила йиққан бисотини сарфлаб, анча тузук тўй қилди. Ш. Холмирзаев, Бодом қишда гуллади
-
Мастура хола бисотидаги зоғораларни олиб чиқиб, ўртага қўйди. Ж. Шарипов, Хоразм
3. кўчма с.т. Кимсада бор бўлган ҳар қандай нарса; маданий, маънавий бойлик.
-
Эзгин-эзгин куйласин энди Бисотдаги энг нозик торлар. Шарқ юлдузи
-
Мулла Қутбиддин бисотида бор энг нодир китобларини бирма-бир олиб, чангларини артиб, Бобурга кўрсата бошлади. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Бугун шоирлар ҳам ўз бисотидан Энг яхши байтларни излаб турибди. Э. Воҳидов, Муҳаббат
-
Нурбек бисотидаги бор сўз билан уни [Ширинни] авради. Ёшлик
4. Бирор хона ёки жойдаги мавжуд нарсалар.
-
Бу шинам, кўркам хона ўзининг бисоти ва безаклари билан кирган одамни дарров қамраб оларди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
У ер [меҳмонхона] бой бисотлари, чиройли безаклари, юмшоқ тўшак ва пар ёстиқлари билан кўзларга ором берар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. кўчма Табиатнинг борлиғи, бойликлари, эҳсони.
-
Баҳор бутун топган-тутгани-ни, бутун безак ва бисотини ёйиб юборган. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бисотида ҳур эл учун сақлаган не бор бўлса, қилди аён Мирзачўл, Ҳабибий
-
Ҳар недан гўзалроқдир балки чўл кечалари, Уфқлар кафтдек равон, кўк сочган бор бисотин. А. Орипов
БИСОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BISOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бисот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар