бўя
билан улашинг
1. Ранг бермоқ, бўёқ суртиб безамоқ.
-
Хонанинг шифти ва деворлари кўҳсиз, лекин ялтироқ бўёқлар билан бўялган. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Сочи эркакча қирқилган лабини шундоғам бўяганки, худди помидор тишлаб келаётганга ўхшайди. С. Аҳмад, Сайланма
2. Бирор нарса билан қоплаб, тусини ўзгартирмоқ, бошқа тусга киритмоқ.
-
Чанг бутун маҳаллани: томларни ҳам, деворларни ҳам, сувсизликда қақраб қолган яккам-дук-кам дарахтларни ҳам бир хилдаги жонсиз, оқиш рангга бўярди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
3. Беламоқ, булғамоқ, ботирмоқ.
-
Пўлат ота, кўкраги қип-қизил қонга бўялиб, гурс этиб йиқилди. К. Яшин, Ҳамза
-
Ўтларини бўямас табаррук қонга, Тупроқни муқаддас рангга бўямас. Х. Даврон, Қақнус
4. кўчма Бузиб, ўзгартириб ёки ёмон томонларини яшириб, яхши томондан кўрсатмоқ; пардоз бермоқ.
-
Ҳақиқатни бўямоқ.
-
Ғофир бўлса, барча сўзларим Муроталига маъқул бўлаётир, деб кўнглидан ўтказди-да, Ойқиз билан бўлган суҳбатини анчагина бўяб кўрсатди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Кўплаб айтдинг сўзингни, Лекин бўяб айтмадинг. Шарқ юлдузи
бўя сўзи қатнашган жумлалар:
Кўз бўямоқ
БЎЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘YA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар