бўхча
билан улашинг
Кийим-кечак, латта-путта ва шу кабилар ўраб тугилган қийиқча, рўмол; тугун, тугунча.
-
Бир бўхча сарпо.
-
Навоий бўхчани ечиб, лоқайд ва камтарона табассум билан амирлик кийимини кийди. Ойбек, Навоий
-
У олдимга икки бўхча келин сарпосини ташла-ди. Муштум
-
Абдуваҳҳоб Шоший мурдадек чўзилиб ётган чол ёнидаги ўз бўхчасини титкилаб, ундан бир китоб олди. Мирмуҳсин, Қаҳрамоннома
бўхча сўзи қатнашган жумлалар:
Бўхчаси тушмаган ёки бўхчасини ташламаган
-
Сиз ҳали бўхчасини ташламаган чумчуқ боласиз. А. Қаҳҳор, Сароб
Бўхча қорин
-
Мулла Мамасолиҳ бўхча қорнини силаб кинояомуз деди: — Э домла.' Эшоннинг қорни бешдир, бири ҳамиша бўшдир. Н. Мақсудий, Лайлатулқадр
БЎХЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BO‘XCHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бўхча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар