чакки
билан улашинг
1. Ёмон; қониқарсиз.
-
Бу ерда унинг турмуши чакки бўлмади. С. Анорбоев, Оқсой
-
— Ғўзаларимиз чакки эмас, — дейди полвон. А. Қодирий, Обид кетмон
-
— Башоратдан бошқа ҳаммамиз умуман чакки баҳо олмадик, — деди Зайнаб. Шарқ юлдузи
2. Ножўя, ноўрин.
-
Чакки юрсанг, дакки ерсан. Мақол
-
— Чакки гап айтган бўлсам, узр, отахон, — йигит хижолатда қолган эди. Гулдаста
3. Бекор, беҳуда.
-
Асли бугун ҳам чакки овора бўлгансиз. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
— Бу кишини чакки умидвор қилибсиз, мендан бир оғиз сўрасангиз, ёмон бўлмас эди, — деди киноя билан [директор]. С. Кароматов, Ҳижрон
чакки сўзи қатнашган жумлалар:
Чакки қилмоқ
-
Кекса одамнинг дилини ранжитиб, чакки қилибсан. Газетадан
шева, айнан Чакка ИИ.
-
Чакки ўтган эски томга ўхшайман, Кўзимдан ёмғирлар тўкилар тинмай. М. Юсуф
ЧАККИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHAKKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чакки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар