чал
билан улашинг
1. Мусиқа асбобида бирор куй, оҳанг ижро этмоқ.
-
Ноғорачи йигит уста экан! Шундай берилиб, шундай терга ботиб чалдики, осмон пардасини йиртиб юборгудай бўлди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Садо, овоз чиқарадиган, сигнал берадиган асбобларни ишга солмоқ.
-
Қўнғироқ чалмоқ. Гудок чалмоқ. Ўт ўчириш машинаси устма-уст сигнал чалди.
3. Бирор аъзо воситасида товуш, садо, овоз чиқармоқ (одам ҳақида).
-
Шер чапак чаламан деб, қўлидан кўкчани тушириб юборишига сал қолди. С. Анорбоев, Ҳамсуҳбатлар
-
Ашур икки бармоғини оғзига тиқиб, ҳуштак чалди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
4. Садо, овоз чиқармоқ (жонсиз нарсалар ҳақида).
-
Мен борай, куртаклар кутиб қолдилар Мен борай, шамоллар ҳуштак чалдилар. Ёшлик
-
Еллар чалган чапакдан Новдалар ухлар қониб. Ёшлик
чал сўзи қатнашган жумлалар:
Чапак чалиб қолмоқ
Қорни ноғора чаляпти
-
Пулим йўқ, қорним ноғора чаляпти, дейдиганларга гоҳ бир сўм-ярим сўм чойчақа ташлаб ўтишади. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
1. Бировнинг оёғини ўз оёғи билан илиб, тепиб, уни йиқитмоқ ёки гандираклатмоқ.
-
Зарина эпчиллик билан Сипарангизни чалиб, уни йиқитиб юборди. М. Осим, Карвон йўлларида
2. кўчма Халал бермоқ; зарар етказмоқ.
-
Биламан, бари ишни ўша қиляпти, менга ўчакишган, қадамда чалмоқчи бўлади. Ёшлик
3. шева Кесмоқ, қирқмоқ, йиқмоқ.
-
Қирқ жаллод ҳунарини бошлади, Ким кўндаланг бўлса, чалиб ташлади. Эргаш Жуманбулбул ўғли
-
Индамай ўроқ чалавердим. Ёшлик
чал сўзи қатнашган жумлалар:
Гап билан чалмоқ
-
Пайти келганда, Микола илмоқдор қилиб, гап билан чалиб ташлар эди. С. Анорбоев, Дўстлар
Жин (ёки ажина, арвоҳ, дев) чалди
-
Ажиналар тепага яқинлашган одамни чалиб, кўзини ғилай, оғзини қийшиқ, оёғини шол қилиб таш-лаган эмиш. А. Кўчимов, Ҳалқа
Касал (ёки дард) чалди
-
Ўзи ўлимдан қолди, худо раҳм қилди. Мана энди қизини дард чалди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
1. шева Ўрамоқ, боғламоқ; тақмоқ.
-
Ўнг қўлини тўлғаб олиб, Бошга рўмолини чалиб Нурали
-
[Авазхон:] Майдон куни бедовимни елайин, Олмос, пўлат қайраб, белга чалайин. Гулшанбоғ
-
Гўрўғли шамширин белига чалди. Гулшанбоғ
2. шева Қопламоқ, ўрамоқ.
-
Ҳут кирганда, тоғни туман чалади. Гулшанбоғ
3. Қормоқ, аралаштирмоқ.
-
Тухум чалмоқ.
-
Жаннат хола шошиб, ун чалиб, қуймоқ қилди. С. Аҳмад, Уфқ
4. Наридан-бери; чала-чулпа супурмоқ.
-
У уйни супурги билан чалиб чиқди. Ҳ. Ғулом, Машъал
ЧАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар