чала
билан улашинг
1. Маромига ёки тамомига етказилмаган, битказилмаган, тамомланмаган.
-
Чала уй. Чала иш. Бола — боланинг иши чала. Мақол
-
Ҳали яна бир оз яшашдан умидворман, чала ишларим бор. С. Нуров, Нарвон
2. Тўлиқ эмас, нотўла, ярим-ёрти.
-
Камбағалнинг бир тўйгани — чала бой бўлгани. Мақол
-
Чаласига биз қарздор. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
3. Вақтидан олдин, етилмасдан тушган, барвақт туғилган.
-
Қандли диабет хасталиги кўпинча ҳомиланинг чала ёки мажруҳ туғилишига сабаб бўлади. Саодат
4. от Ёниб битмаган ёки куйиб тугамаган ўтин.
-
Куллар кўкка учар, чўғлар кулга ботар, чалалар чўғга айланар эдилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Уларнинг [одамларнинг]ярим юмуқ кўзлари ўчоқда биқсиб, қизариб ёнаётган чалаларга тикилган эди. П. Турсун, Ўқитувчи
5. спрт. Ўзбек курашига оид атама.
6. Қўшма сўзлар таркибига киради, масалан
-
чалабош, чаласавод.
ЧАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар