чай
билан улашинг
1. Ювилган нарсани тоза сувга ботириб ёки устидан тоза сув қуйиб, чайқаб тоза қилмоқ.
-
Болакай дарров чойнакни ариқчада чая бошлади. Р. Файзий, Асад либоси
2. Ювмоқ.
-
[Яхшибоев] Шошилмай ванна-хонага кириб, юз-қўлини чайиб, артиниб, шундан кейингина ичкарига ўтди. М. М. Дўст, Лолазор
3. Пок, тоза тутиш ёки даволаш учун сув ёки бирор доривор суюқлик билан ювмоқ; чайқамоқ.
-
Оғиз чаймоқ. Томоқни сода билан чаймоқ.
-
Садаф каби оқ тишларини бир-икки чайди-да, ариқ бўйини ва унинг сувларини ташлаб кетди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. Ҳўл, нам қилмоқ (ёғин-сочин, шудринг ҳақида).
-
Кечагина ёққан жала ўт-ўланлар билан гиёҳларни чайиб ўтибди. Н. Фозилов, Дийдор.
-
Шудринг чайган ёлғизоёқ йўлдан юқорига унсиз юришди. Ёшлик
чай сўзи қатнашган жумлалар:
Кир чаймоқ
-
Мўътабархон ҳайрон бўлди-ю, кирларини тез-тез чайиб қўя қолди. Муштум
ЧАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар