дефицит
билан улашинг
1. ш. Даромадга қараганда харажатларнинг ошиб кетиши; танқислик.
-
Бюджет дефицити.
-
ресурсларни тежаш сиёсатини ўтказмасак, ҳеч қачон дефицит балосидан қутула олмаймиз. Газетадан
2. Етишмаслик, камчиллик, тақчиллик.
-
Товар дефицити. Ёқилғи дефицити.
3. Етарли миқдорда бўлмаган, кам учрайдиган; камчил, тақчил; камёб.
-
Дефицит мол.
-
Кошки мен дефицит — камчил молни билмасам. Ф. Мусажонов, Пушаймон
-
бу нарса ўзи дефицит., лекин сиз учун биттасини амаллаб топамиз. Ёшлик
-
Э, унақаси жуҳуди атласдай дефицит бўлиб кетган. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
ДЕФИЦИТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEFITSIT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дефицит сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар