элчи
билан улашинг
1. дип. Бир суверен давлатнинг бошқа бир суверен давлатдаги дипломатик вакилларининг энг катта мартабаси, унвони ва шу унвонга эга бўлган шахс.
-
Фавқулодда ва мухтор элчи.
-
Аллақачонлардан бери бу давлатда элчимиз ҳам йўқ. Газетадан
2. тарихий Шоҳ томонидан бирор топшириқ билан юборилган киши.
-
Хўжа Абдулло бошлиқ элчилар ундан рад жавоби олиб қайтдилар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Элчи пошшонинг чуқур маъноли гапига қойил қолиб, таъзим қилди. Латифалар
3. кўчма Дарак берувчи нарса, белги.
-
Қиш элчиси —
-
қарғалар қағиллай бошлади.
-
Бинафшалар очилди Баҳор элчиси бўлиб. Ю. Ҳамдам
4. кам қўлл. Совчи.
-
Зебихонга элчи қўйиб юрилган вақтларда мингбоши бир сўз деган эмасмиди: Шуни қўлга келтирсам, бор-йўғимни тутаман Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Совчи бўлдим икковингга данакор, Элчи-совчи бўлмайдиган гуноҳкор. Гулихиромон
5. ҳарб. Уришаётган томонларнинг ўзаро музокара олиб бориш учун юборган вакили.
-
Элчига ўлим йўқ. Мақол
ЭЛЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ELCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
элчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар