элт
билан улашинг
1. шева Олиб бормоқ; ташимоқ.
-
Унинг имоси билан Маҳдини залдан олиб чиқиб, ётоқхонага элтиб қўйдилар. С. Сиёев, Ёруғлик
-
аяларингга бир лаганда манти-сомса, икки чойнак аччиқ чой элтиб бер! К. Яшин, Ҳамза
-
Оила бошлиғи Зуннунхўжа Сидиқжон далага уруғлик ва гўнг элтиб, ҳосил келтиради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. шева Сиғдирмоқ; кетмоқ.
-
Челак ўн литр сув элтади.
-
Илгари канал тўғрисида гап борганда, Сидиқжон уни бирон тегирмон сув элтадиган ариқ деб ўйлаган эди А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
3.
-
Асрорқул келиб ўтирди. Унинг чакка томирлари чиққан, нафас олиши бежо эди Чилим элтгандир. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Иссиқ элтибди, ука. Энди туза-либ қоласиз. С. Аҳмад, Таъзим
-
Ўтирдилар бари, ёнбошда парқу, Бошин қўйса, кишини элтар уйқу. М. Алавия, Севинчларим
элт сўзи қатнашган жумлалар:
Ақлни элтмоқ
-
Ширин ҳам ойдайин тўлган камоли, Ақлингни элтар ҳусни жамоли. Баҳром ва Гуландом
ЭЛТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ELT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
элт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар