эн
билан улашинг
1. шева 1 Паст (қуйи) томон йўналмоқ; тушмоқ.
-
Тарлон пастга энаётганда, олд оёқлари букилиб, йиқилиб кетайин деди. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Келинчак чорраҳадан ўтиб, паст кўчага эниб кетди. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
-
Собир йигитча ортидан пастга энаркан, оёғи тортмаётганини ҳис этди. Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча
2. Тегмоқ, қўнмоқ, ўтирмоқ.
-
тўлқин зарралари соҳил устида учиб, садақайрағочларнинг яланғоч шох-бутоқларига энади. Й. Шамшаров, Тошқин
-
лабларига энган кўз ёшларини ялаб, ув тортди аёл. Н. Қиличев, Устун
3. Пайдо бўлмоқ, кирмоқ.
-
Қозиғига мол боғланган хонадонга барака энади. С. Нуров, Нарвон
-
Мезон шамолини еган сапчаларга ҳам шира энади. С. Нуров, Нарвон
-
Мамасаид эрмисан эрдай бўлиб, вужудига куч эниб бахт қушининг бошига қўнмоқчи бўлаётганидан ўзида йўқ шод. Т. Сулаймон, Интизор
ЭН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эн сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар