ғўза
билан улашинг
1. Чигитдан униб чиқиб, пахта ҳосили (толаси) берадиган, гулхайридошлар оиласига мансуб бир йиллик маданий ўсимлик, пахта ўсимлиги.
-
Ғўза чопиғи. Ғўзага сув тарамоқ. Ғўзани парвариш қилмоқ.
-
Бир дона чигитдан ўттиз-қирқ кўсакли ғўза униб чиқади. Туйғун, Бригадир
-
Бўйи ердан тўрт бармоқ кўтарилган ғўза ораларига ёйилган хотин-қизлар, гулга қўнган асаларидек, ғайрат билан ишламоқда. С. Айний, Қуллар
2. эскирган, айнан Кўсак.
-
Онам сандалда ўтириб, ғўза чувир, мен китоб ўқир эдим. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Сандалнинг бир чеккасида ғўза чувиб ўлтирувчи бир кекса кўр киши қўлидаги ғўзапўчоқ ва суғурган пахтаси билан бошини баланд кўтариб, ҳовлидаги сўзга қулоқ солиб туради. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
3. сўзлашув тили Шу ўсимлик ҳосили, пахта.
-
Бу йилги терган ғўза Бултургилардан тоза. Планлар юзга етса, Дунё тўла овоза. Қўшиқлар
ғўза сўзи қатнашган жумлалар:
Кампирнинг дарди ғўзада
-
Кампирнинг дарди ғўзада, деганларидай бой амаким ҳам амирнинг келишини истайдилар. С. Айний, Дохунда
ҒЎЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
G‘O‘ZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ғўза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар