ҳақсиз
билан улашинг
1. Шахсан ҳақи йўқ.
-
югуриб бориб, қўлидан тутгиси, мен сени соғиниб кетдим, ахир дегиси келар, аммо бундай қилишга ўзини ҳақсиз, деб билар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. кам қўлл. Ҳақ тўламай, текин.
-
Мамлакатни обод қилиш баҳонаси билан 1824 йилда Қўқон косибларини ҳақсиз — муфт ишлатиб, янги раста қурдирди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён.
3. кам қўлланадиган, айнан Ноҳақ.
-
Худо ҳақни ноҳақ қилади, бечора ёш йигитнинг ҳақсиз қони тўкилади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Сўйла энди, кўп ҳақсиз Оққан ёшлардан Ғайратий
-
— Ҳақсиз жазо! — деб Отабек кулимсираб қўйди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
4. эскирган Бирор нарса қилиш ҳақ-ҳуқуқидан маҳрум бўлган, маҳрум этилган.
-
Бир вақт шўрога сайлов олдида ҳақсизлар рўйхати қишлоқ кўчаларига ёпиштириб қўйилади. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Бир кун келиб, юпун, ҳақсиз қора халқ бошини тик кўтаришига, кўзларини ишқалаб, асрий уйқудан уйғонишига умид боғлади. С. Сиёев, Аваз
ҲАҚСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAQSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳақсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар